Мбаппе учун энг қулай позиция қайси?

Мбаппе учун энг қулай позиция қайси?

Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг фикрича, Мбаппе ҳужум марказида ўйнаганда максимал фойда келтириши мумкин.

«У айнан шу позицияда ҳаракат қилишга одатланган ва майдоннинг айнан шу қисмида максимал даражада самарали ҳаракат қилади. У ҳужум марказида ўйнаб, Европанинг энг яхши тўпурарига айланди. Ҳеч ким ундан кўп гол ура олмади. Унинг услуби Оливье Жирудагидек эмас, лекин барибир унинг учун энг мақбул позиция айнан марказда деб ўйлайман,» – дея Дешамнинг сўзларини келтиради RMC Sport портали.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: