Россия Украинага юзлаб дрон ва ракеталар ҳужуми уюштирди

Россия Украинага юзлаб дрон ва ракеталар ҳужуми уюштирди

Украина Қуролли Кучларининг расмий баёнотига кўра, бугун тонгда Россия қўшинлари Украина ҳудудига 479 та ҳужумкор ва имитацион дрон, шунингдек, турли хил ракеталарни учирган.

Хусусан, ҳужум давомида 479 та дрон, 4 та Х-47М2 «Kinzhal» аэробалистик ракетаси, 10 та Х-101 қанотли ракетаси, 3 та Х-22 қанотли ракетаси, 2 та Х-31П қарши-радиолокацион ракета, 1 та Х-35 қанотли ракета қўлланилган.

Украина ҳаво мудофааси бу ҳужумга қарши чора кўриб, 277 та дронни уриб туширган. Яна 183 та дрон жойлашуви аниқланмаган ёки радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида фаолиятсизлантирилган.

Шунингдек, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 10 та Х-101, 4 та «Kinzhal», 2 та Х-31П, 1 та Х-35 ракетасини йўқ қилган.

Бундан ташқари, 2 та Х-22 ракетаси белгиланган нишонга етиб бормаган.

Мазкур кенг кўламли ҳужум Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларнинг кучайиб бораётганидан далолат беради. Украина расмийлари халқаро ҳамжамиятни бу таҳдидга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: