Бугун Ўзбекистонда байрам. Футбол байрами!

Бугун — оддий ўйин эмас. Бу кун — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихдаги энг муҳим ютуғи нишонланадиган байрам куни!
Миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди ва бугун “Бунёдкор” стадионида Қатар термасига қарши сўнгги саралаш ўйинини ўтказади. Гарчи натижа энди ҳеч нарсани ўзгартирмаса-да, бу баҳс — ғурур, миннатдорчилик ва байрам руҳидаги тантанага айланиши аниқ.
ЖЧ-2026 саралаши
Ўзбекистон – Қатар
10 июнь | 18:45
“Бунёдкор” стадиони.