Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда

 

Олег Малгинов дипломатик фаолияти якунланаётгани муносабати билан Россия кунига бағишланган тадбирда миннатдорлик сўзлари билан чиқиш қилди.

 

У ўз нутқида Шавкат Мирзиёев, ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳамкасблари, элчихона жамоаси, турмуш ўртоғи ва бутун Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлик билдирди.

 

«Мен бу ерда кўплаб дўстларимни қолдиряпман, ишончим комилки, улар билан ҳали кўп учрашамиз. Ўз навбатида, Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этаман», — деди элчи.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: