Бухоролик йигит эчкиэмарга нос чектирди

Бухоролик йигит эчкиэмарга нос чектирди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бўз эчкиэмарга носвой чектирилиб, қийналгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилди. Натижада ҳолат Жондор туманида яшовчи фуқаро — Ғ.Ғ. томонидан содир этилгани ва эчкиэмар қўйиб юборилгани аниқланди.

Маълумот учун, бўз эчкиэмар заиф, камайиб бораётган кенжа тур ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITESнинг I Иловасига киритилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун вилоят ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига нисбатан баённома расмийлаштирилиб, ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: