Дубайда дунёдаги энг баланд метро станцияси қурилади

Дубайда амирлик метрополитенининг янги йўлларини қуриш бошланди, деб хабар берди Khaleej Times.
Метронинг янги тармоғи шаҳарнинг шимоли-шарқий қисми манзарасини ўзгартириб, транспорт тиқинларини камайтиради ва Дубай халқаро аэропорти билан бевосита боғланади.
Лойиҳа доирасида қуриладиган станциялардан бири — Emaar Properties диққатга сазовор. 74 метр баландликда жойлашган ушбу станция жаҳондаги энг баланд метро станциясига айланади.
Дубайдаги янги техника мўъжизаси 2029 йилда очилиши кутилмоқда.