«Манчестер Сити» янги харидни амалга оширди

«Манчестер Сити» янги харидни амалга оширди

«Манчестер Сити» «Милан» ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерснинг трансферини эълон қилди.

Нидерландия терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси “шаҳарликлар” билан 2030 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Олдинроқ «Ман Сити» «Милан»га бонуслар билан бирга 70 миллион евро тўлаши маълум бўлган эди. Белгиланган трансфер суммаси 57 миллион евро.

Ўтган мавсумда Тиджани А Серияда 37 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: