Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга йўлларни капитал таъмирлашда ёрдам беради

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, банк Қорақалпоғистонда 328 км ва Хоразмда 188 км йўлни капитал таъмирлаш лойиҳасини молиялаштиради.
Келишув Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсуновнинг ОИИБ инвестиция блоки раҳбари Константин Лимитовский бошчилигидаги делегация билан учрашуви чоғида эришилди.