Тунберг Исроилни ноқонуний одам ўғирлашда айблади

Тунберг Исроилни ноқонуний одам ўғирлашда айблади

Парижга учиб кетаётганда Исроил томонидан депортация қилинган швед фаоли Грета Тунбергнинг айтишича, Исроил уни ва унинг шерикларини Ғазо секторига йўлда халқаро сувларда «ноқонуний равишда ўғирлаб кетган».

Сешанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Мадлен бортида Ғазо секторига кирмоқчи бўлган Тунберг Исроилнинг El-Al авиакомпаниясида Парижга учишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ Исроил ТИВ Мадлен йўловчилари Исроилнинг Бен Гурион халқаро аэропортига етиб келгани, уларни ўз мамлакатлари консуллари кутиб олгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида фаолларнинг бир қисми тез орада мамлакатни тарк этиши, депортация ҳужжатларини имзолашдан бош тортганлар эса жиноий жавобгарликка тортилиши қайд этилган.

«Биз халқаро сувларда эдик, бизни Исроил томонидан ноқонуний равишда ўғирлаб кетишди ва бизни иродамизга зид равишда Исроилга олиб кетишди, у ерда ҳибсга олишди. Баъзиларимиз депортация қилинди, баъзиларимиз ҳамон ўша ердамиз», деди Тунберг Парижнинг «Шарль-де-Голль» аэропортида журналистларга.

Фаолнинг таъкидлашича, у ва унинг ҳамкасблари фаластинликларга гуманитар ёрдам етказишда «ҳеч қандай хато қилмаган ёки қонунларни бузмаган».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: