Туркияда Қурбон ҳайитида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 44 киши ҳалок бўлди

Қурбон ҳайити муносабати билан беш кунлик байрам кунлари Туркия йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6,3 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олди.
Бу ҳақда республика ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида айтиб ўтди.
«Қурбон ҳайити (5-9 июн) кунларида 3913 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу бахтсиз ҳодисаларда афсуски, 44 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди, 6370 нафари жароҳат олди», – деб ёзган вазир ва ҳолатларнинг ярмида ўлимга тезликни ошириш сабаб бўлганини қўшимча қилди.
Ерликая йўл полицияси байрам кунларида автомобиль йўлларида одатдагидан кўра кўпроқ тезлик ўлчаш нуқталари ўрнатганини эслатди. Кўпгина автомагистралларда ҳар 30-35 кмда радарлар ўрнатилди. ИИВ раҳбарининг маълум қилишича, тезлик 140 км/соатдан юқори бўлган автомобиль йўлларида бирорта ҳам ўлимга олиб келадиган ЙТҲ содир бўлмаган. Бироқ тезлик 130 км/соат чегараланган трассада содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ Туркия ИИВ раҳбари Қурбон ҳайитининг дастлабки уч кунида 26 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлганини маълум қилганди.