Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 5-июн куни соат тахминан 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Байтиш“ мфй ҳудудидан ўтган D-022 “Нурафшон ш. — Оққўрғон ш. — Янгийўл ш.“ автомобиль йўлининг 57-километрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган К.Т “МАN TGS” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида ҳайдовчига нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган велосипедчи 2016 йилда туғилган Ю.Эни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида велосипедчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ёткизилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: