Бухорода ичимлик суви нархи ошади

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши ичимлик сувининг янги тарифларини тасдиқлаш бўйича қарорни эълон қилди. Қарор 2025 йил 12 июн куни чиқарилган.
Унга кўра, Бухоро сув таъминоти АЖ таклиф этаётган нарх қуйидагича: оддий аҳоли учун бир куб сув нархи 4000 сўм (амалдаги нарх 3100 сўм). Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса нарх 8,5 минг сўмни ташкил этади (ҳозирда эса 7 минг сўм).
Оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли учун 3800 сўм, улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун эса 5600 сўмни ташкил қилади.
Техник сув етказиб бериш барча истеъмолчилар учун 2 минг сўмга ошади.
Мазкур нархлар эълон қилингандан 15 кун ўтиб кучга кириши белгиланган.