Трамп Хитой билан божлар ва нодир металлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди

«Хитой билан битим якунланди, фақат раис Си билан мен якуний келишувни имзолаш қолган», — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Трампнинг аниқлик киритишича, ушбу келишув доирасида АҚШ Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга солинадиган бож ставкаларини 145 фоиздан 55 фоизгача туширади, Хитой эса ўз навбатида АҚШ маҳсулотларига бўлган тарифларни 125 фоиздан 10 фоизгача камайтиради.
Хабарда, шунингдек, Пекин олдиндан Вашингтонга нодир металлар ва магнитлар етказиб беришини кафолатлагани айтилган. Бундан ташқари, АҚШ хитойлик талабалар учун ўз коллеж ва университетларида таълим олишга қўйилган чекловларни бекор қилади.