Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Туркия Индонезияга 48 та маҳаллий бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолётларини экспорт қилишини маълум қилди, деб хабар беради TRT ахборот агентлиги.

“Бу жуда муҳим ва қувонарли ютуқ. Умид қиламанки, миллий мудофаа саноатимиз тараққиёти ва мавжуд имкониятларини кўрсатувчи ушбу келишув ҳам Туркия, ҳам Индонезия учун фойдали бўлади”, — деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўзининг “Х” платформасида.

Президент Туркия тарихидаги “рекорд экспорт келишуви”ни амалга оширгани учун Мудофаа саноати ва Турк Аэрокосмик саноати ва бу жараёнда иштирок этган барча муассасаларни табриклади.

Қайд этиш жоизки, бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолёти радарлардан қочиш имкониятига эга бўлиб, ҳар бири 13 000 килограмм қувват билан ишлайдиган иккита двигателлар билан жиҳозланган. Ушбу имкониятлар туфайли самолёт 1,8 Mach тезликка эриша олади. Турк аэрокосмик саноати, шунингдек, сунъий интеллект, илғор сенсор тизимлари ва учувчисиз ҳаво воситалари билан ишлаш қобилиятини ўзида мужассам этган олтинчи авлод моделини ишлаб чиқяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: