Эрон Президенти халқни ҳокимиятга ишонишга чақирмоқда

Эрон президенти эронликларни бирлашиш ва ҳукуматга ишонишга чақирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Бугун Исроил ҳужуми натижасида ҳарбий раҳбарият ҳамда етакчи ядровий олимлар ҳалок бўлганидан сўнг, Теҳронда оммавий митинглар бошланди. Намойишчилар зудлик билан интиқом олишни талаб қилмоқда.
Олий раҳбар Оятулла Хоманаий Исроилга «қаттиқ жазо» ваъда қилди, Эрон ташқи ишлар вазири эса ҳужумни «уруш эълони» деб атади.