Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказди

Бахтиёр Саидов ва Максим Риженков икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, дипломатик алоқаларни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
“2025 йилга мўлжалланган кун тартибимиз бой бўлиб, халқларимиз манфаатларини таъминлашга қаратилган олий ва юқори даражадаги алмашинувлардан иборат”, – деб ёзди Саидов Телеграм каналида.