Тошкентдан учиши режалаштирилган қатор рейслар бекор қилинди

Тошкентдан учиши режалаштирилган қатор рейслар бекор қилинди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар бекор қилинди.

Жумладан, “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Дубай – Тошкент – Дубай йўналиши, “Air Arabia авиакомпаниясининг Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналиши ҳамда “Asia Union” авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина – Тошкент йўналиши бўйича учиши режалаштирилган рейслари бекор қилинган.

Маълумот учун, бугун эрталаб ҳам бир нечта рейслар – Тошкентдан Жидда ва Дубайга ҳамда Олмаотадан Шарм ал-Шайхга учган самолётлар юқоридаги сабабларга кўра Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилгани айтилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: