Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — Транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Kun.uz мухбирига билдиришича, 2 апрелдаги қарор нотўғри талқин қилинган. Журналистлар билан учрашувда у:
“Қарорни лицензияловчи органлар нотўғри тушунган. Вилоятликлар ҳам Тошкент шаҳрида такси хизматини кўрсата олади”, — деди.
Вазирлик матбуот хизмати ҳам қарор талабларини ўз вақтида аниқ ва тўғри тушунтириб бера олмаганини тан олди.
Яқин кунларда бу бўйича расмий ва батафсил маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.