АҚШ Яқин Шарқдаги базалари ҳимоясини кучайтириш учун Украинадан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб чиқди

АҚШ Яқин Шарқдаги базалари ҳимоясини кучайтириш учун Украинадан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб чиқди

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет маълум қилди.

«Мен бир ҳафта давомида Конгрессдаги тингловларда бўлдим. У ерда менга «Сиз ҳақиқатан ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларинитизимларни Украинадан Яқин Шарққа ташладингизми?», деб савол беришди. Мен бу ҳаракат амалга оширилганини тасдиқладим. Биз минтақадаги ва бутун дунёдаги одамларимизни ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситаларни қўллаяпмиз, чунки бугун мудофаа соҳасида вазият бошқача. Кичик тизимлар ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Биз барчасига максимал даражада тайёрмиз. Уруш техникаси ва усуллари кўз ўнгимизда ўзгариб бормоқда. Бу қўрқинчли. Аммо бизда керакли мутахассислар бор», — дея изоҳ берди Ҳегсет.

Аввалроқ Володимир Зеленский Қўшма Штатларни Россияга қарши кураш учун Украинага ваъда қилинган ракеталарни беришдан бош тортиб, уларни Яқин Шарққа берганликда айблаган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: