Исроилнинг киберхужуми ортидан Эрон армияси “кўр, кар ва соқов” бўлиб қолган

BILD нашрининг ёзишича, Исроил оммавий киберҳужум орқали Эрон мудофаа тизимини ишдан чиқарган. Ҳарбийлар, жумладан, юзлаб офицер ва учувчилар нима бўлаётганини ҳам билмаган.
Қайд этилишича, бўлинмалар ўртасидаги алоқа, рациялар, пейжерлар ва мобил телефонлар ҳам ишдан чиққан. Исроилнинг ҳужумлари фақат Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа базасида қайд этилган.
Аввалроқ исроиллик журналист Амит Сегал Тел-Авив ҳужуми бошланишидан олдин Эрон ҳудудида дронлар, ракеталар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари аллақачон яширилганини маълум қилган эди.