Нетаняҳу бир қатор давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Нетаняҳу бир қатор давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

«Бош вазир Бинямин Нетаняҳу Германия канцлери, Ҳиндистон бош вазири ва Франция президенти ҳамда бошқа давлатлар етакчилари билан музокаралар ўтказди. Яқин вақт ичида у АҚШ президенти Доналд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан ҳам вазиятни муҳокама қилишни режалаштирмоқда», — дейилади Гендельманнинг хабарида.

Қайд этилишича, ўтказилган суҳбатлар давомида етакчилар Эрон томонидан йўқ қилиниш таҳдиди остида бўлган Исроил давлати хавфсизлигини таъминлаш заруратини тушуниб, уни қўллаб-қувватлашларини билдиришган. Нетаняҳу эса яқин кунларда улар билан доимий алоқада бўлиб туришини таъкидлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: