Ўсмир боксчиларимиз 100 фоизлик натижа қайд этишди

Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро «Қирғизистон гавҳари» спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этдилар. Бахтиёржон Тўрабоев бошчилигида 7 нафар боксчи билан йўл олган ўсмирларимиз, якунда барчаси олтин медалларга эга чиқдилар.
Ғолибларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-42 кг. Абдуворис Раҳимжонов
-44 кг. Камронбек Баҳодиров
-46 кг. Жавлонбек Маҳамадисақов
-54 кг. Асадбек Эсонбоев
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-80 кг. Жаҳонгир Тўйчибоев
+80 кг. Асадбек Султонбоев
Мураббий: Бахтиёржон Тўрабоев.