Қирғизистонда интизомий жазо олган амалдорларга хорижга чиқиш тақиқланди

Қирғизистонда интизомий жазо олган амалдорларга хорижга чиқиш тақиқланди

Қирғизистонда сиёсий лавозимларни эгаллаган давлат хизматчиларининг масъулияти кучайтирилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Президент қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, интизомий жазо (огоҳлантириш ёки қаттиқ огоҳлантириш) олган давлат хизматчиси хорижга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундан ташқари, бонуслар ва рағбатлантирувчи тўловлар вақтинча тўхтатилади.

“Мазкур чора сиёсий соҳа ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилган. Эндиликда ҳар бир раҳбар ёки юқори лавозимдаги мансабдор шахс ўз вазифасини қатъий бажариши, қонун-қоидага риоя қилиши шарт”, – деди Даийрбек Орунбеков.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: