Трамп муҳожирларнинг айрим гуруҳларини ҳибсга олишни тўхтатишни буюрди

Трамп муҳожирларнинг айрим гуруҳларини ҳибсга олишни тўхтатишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти қишлоқ хўжалиги соҳасида, шунингдек, меҳмонхона ва ресторан бизнесида ишлаётган ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олишни тўхтатишни буюрди.

Бу ҳақда The New York Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Унга кўра, пайшанба куни АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ҳудудий бўлимлари раҳбарлари тегишли буйруқ олган.

«Бугундан эътиборан қишлоқ хўжалиги, ресторанлар ва меҳмонхоналардаги иш ўринлари билан боғлиқ барча тергов ва операцияларни тўхтатиб қўйинг”, — дейилади газета буйруқ матнидан иқтибос келтиради. ИСЕ ходимлари «одам савдоси, пул ювиш ва гиёҳванд моддалар контрабандаси» билан боғлиқ терговларни давом эттиришлари мумкин, аммо улар Қўшма Штатларда ноқонуний бўлишдан ташқари ҳеч қандай жиноят содир қилмаган ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олмасликлари керак.

Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмуриятининг бу қадами ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бўйича кенг кўламли кампания Америка бизнеси ва қишлоқ хўжалиги саноатига зарар етказаётганини кўрсатади. АҚШнинг собиқ амалдори газетага берган интервьюсида Трамп ўзининг биринчи муддати давомида мунтазам равишда республикачиларнинг қаттиқ иммиграция сиёсати Америка қишлоқ хўжалиги саноатига зарар этказиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлари ҳақида маълумот олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: