Эрон аэрокосмик разведка бошлиғи ўринбосари Ҳассаний ҳалок бўлди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати 14 июнь куни Эрон Аэрокосмик кучлари разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал Хосров Ҳассаний ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Хабар корпуснинг расмий «Телеграм» каналида эълон қилинди.
«Генерал Хосров Ҳасоний ҳафта охирида ционистик режим томонидан уюштирилган террорчилик ҳужуми чоғида шаҳид бўлди», — дейилади хабарда.
Эрон Аэрокосмик кучлари разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Ҳассани Эрон Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Амир-Али Ҳожизода билан бирга ўлдирилган.