Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Президент Доналд Трампнинг муҳожирларга қарши сиёсати, оммавий депортациялар ва талабаларга нисбатан босимлар фонида АҚШнинг обрўси халқаро миқёсда заифлашмоқда.
Studyportals халқаро таълим платформаси маълумотларига кўра, АҚШда ўқишга қизиқувчилар сони сўнгги йилларда кескин камайган. Яъни, талабалар хавфсизлик ва барқарорликни бошқа мамлакатлардан излашга ўта бошлади. Асосан, талабалар Буюк Британия, Австралия ва Дания каби мамлакатларга кўпроқ қизиқиш билдираётганини қайд этилмоқда.Бир пайтлар озодлик ва имкониятлар юрти сифатида кўрилган АҚШ энди кўплар учун ноаниқ ва шубҳали масканга айланди.
Трамп бошчилигидаги ҳукумат сўнгги йилларда иммиграцияни назорат қилишга қаратилган қаттиқ чораларни қўллашда давом этмоқда. Депортациялар, виза бекор қилиниши, махсус орденлар орқали бошқа давлатларга чиқариш жараёнлари катта баҳсларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, қонунли асосда АҚШда бўлиб турган одамларни ҳам қамраб олган амалиётлар кенг танқидларга учрамоқда.
2024 йилда АҚШ аҳолиси 340 миллиондан ошиб, сўнгги 23 йилдаги энг юқори ўсишни қайд этди. Бу ўсишнинг асосий қисми иммиграция ҳисобига бўлди. Бироқ бу ўсиш айрим штатлардаги сиёсий қарама-қаршиликларни ҳам кучайтирди.
АҚШ доимо иммигрантлар юрти бўлиб келган. Бироқ тарихий воқеалар — хусусан, Хитойликлар учун кириш тақиқлари, Японияликларнинг лагерларга жойлаштирилиши ва афроамерикаликлар қуллик тарихи — мамлакатда ким америкалик бўлиши мумкинлиги борасидаги зиддиятли қарашларни акс эттиради.
Американинг ташқи имижи, хусусан ёшлар ва халқаро ўқувчилар кўз ўнгида сўнмоқда. Очиқлик, имконият ва ҳимоя каби қадриятлар ҳозирда сиёсий хатти-ҳаракатлар туфайли шубҳа остида қолмоқда. АҚШ ҳозир ҳам иқтисодий жиҳатдан кучли мамлакат сифатида сақланиб қолса-да, дунё миқёсидаги «сеҳрли диёр» мақомини йўқотмоқда.