Исроилнинг учувчисиз самолёти уриб туширилди

Исроилнинг учувчисиз самолёти уриб туширилди

Эрон ҳаво мудофаа кучлари Исроилга тегишли, АҚШда ишлаб чиқарилган MQ-9 Реапер учувчисиз самолётини уриб туширди. Бу ҳақда IRIB — Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

 

 

 

Маълумотларга кўра, самолёт Эроннинг Ироқ билан чегарадош Деҳлурон шаҳри устида аниқланиб, йўқ қилинган. Воқеа Эрон ҳаво ҳудудига киришга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

 

 

 

Расмийлар самолётнинг топшириғи ва учирилган йўналиши ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берганича йўқ. Ҳодиса минтақадаги кескинлик фонида содир бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: