Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украинанинг ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабининг маълум қилишича, Киев Москва вакилларидан ҳалок бўлган 1200 нафар украиналик, шу жумладан ҳарбийларнинг жасадларини қабул қилиб олган.

Россия 2 июн куни Истанбулда Украина билан олиб борилган музокаралар давомида ҳалок бўлган украиналикларнинг олти мингга яқин жасадини Украина томонига топширишга ваъда бееган эди. 11 июндан бошлаб Москва тўрт босқичда Киевга 4812 та жасадни топширди. Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: