Президент ислоҳотга қадам ташлади – Назорат инспекцияси ёпилди

Бугунги йиғилишда Президент Администрацияси қошидаги Назорат инспекцияси фаолияти қаттиқ танқид қилинди.
Президентнинг топшириғига асосан, мазкур инспекция фаолияти шу куннинг ўзида тугатилди.
Эндиликда:
Ижро интизоми ва аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган ишлар мутлақо янги тизим асосида йўлга қўйилади.
Бу вазифалар Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилиб, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
Энди палата фақат молиявий сарф-харажатларни эмас, балки амалга оширилган ишларнинг самараси ва аҳоли розилигини ҳам баҳолайди.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси раиси ҳар ойда заиф нуқталар, натижа бермаётган раҳбарлар ва тизимлар ҳақида Президентга таклифлар киритиб боради.