«Рома» Шомуродовни сотмоқчими?

Элдор Шомуродов фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
L’Equipе хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси МЛС клубидан таклиф олган.
Хабар қилинишича, «Рома» 29 ёшли футболчининг кетишига қарши эмас. Элдорнинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида тугайди.
Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 27 ўйинда 4 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.