Шавкат Мирзиёев ҳокимларни кескин танқид қилди: «Фақат сотишни ўйлашяпти!»

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.
Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.
Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин, Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.