Хитой ҳукумати тўфон оқибатларини бартараф этиш учун 40 миллион юань ажратди

Хитой ҳукумати тўфон оқибатларини бартараф этиш учун 40 миллион юань ажратди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.
“40 миллион юань (тахминан 5,57 миллион АҚШ доллари) марказий ҳукумат жамғармасидан Хайнань ва Гуандун провинциялари ҳамда Гуанси-Чжуан автоном районида фавқулодда қутқарув ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилди”, – дея хабар қилди Хитой Молия вазирлиги.
Расмий баёнотга кўра, молиявий ёрдам Хитой жанубида “Вутип” тўфони келтириб чиқарган кучли ёмғир ва сув тошқинлари муносабати билан берилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси Молия ва Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан ажратилган маблағ жабрланганларни эвакуация қилиш ва жойлаштириш, хавфли омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, иккиламчи офатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.
Йилнинг биринчи тўфони бўлмиш “Вутип” тўфони жума куни кечқурун Хайнань провинциясининг Дунфан шаҳрига етиб келди. У шанба куни тушдан кейин қўшни Гуандун провинциясидаги Лэйчжоу шаҳрига яна ёпирилди.