Омад сендан юз ўгирганда!.. (видео)

Мана шунақа чақаларга оввора бўлиб қоласан!.. Ёки улар йўлингни тўсиб қолишади. Аслида сенга тегишли бўлган юз минг, миллион долларлар бир деганда бошқаларга насиб этиб кетади. Билмасанг, кўрмасанг алам қилмайди. Аммо ҳаммаси кўз олдингда содир бўлса ёмон «ачийди». Ҳаттоки, бир дардни ортириб олишинг ҳам ҳеч гап эмас!.. Бу одам энди анча вақт ўзига келолмайди. Балки, бугун хотини уни маст ҳолда, оёқда туролмайдиган ҳолда, алжираган ҳолда кўриши мумкин…