Шомуродовнинг эшигида яна Америка қўнғироғи: Бу сафар хайрлашувми?

Бир йил аввал MLS’га ўтиши мумкинлиги айтилган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов яна Америка клубининг диққат марказида. Бу сафарги қизиқиш аввалгисидан анча жиддийроқ кўринмоқда.
Манбаларга кўра, АҚШнинг бир неча клуби Шомуродовнинг трансфери бўйича расмий ҳаракатларни бошлаган. Ҳужумчининг Европадаги фаолияти барқарор бўлмагани туфайли, у учун янги муҳит — хусусан, MLSдаги фаолият янги имкониятларга эшик очиши мумкин.
Ҳозирча Шомуродовнинг ўзи ва жамоаси бу хабарларга расмий изоҳ бермаган.