Шомуродовнинг нархи ошди

Transfermarkt порталида Италия А Сериясидаги нархлар янгиланди.
Қайд этилишича, «Рома» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг нархи 1 млн еврога қимматлади. Энди у 5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг ёшг тоифасида (29-32 ёш) фақат Ромелу Лукаку энг қимаат футболчи бўлиб турибди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг ўзи эса Жованни Симеони билан бир хил нархга эга.
Ўтган мавсум у «Рома» сафида барча турнирларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 5 ассистни қайд этди.
Шунингдек, феврал ва апрел ойларида жамоада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.