Тошкентда 1,1 миллиард сўмлик ноқонуний алкоголь ва энергетик ичимликлар мусодара қилинди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширув давомида умумий қиймати 1,1 миллиард сўмни ташкил этувчи яроқсиз ва лицензиясиз алкоголь ҳамда энергетик ичимликлар аниқланиб, мусодара қилинди.
Маълум қилинишича, маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлишига қарамасдан, уларни сотишга уриниш ҳолати кузатилган.
Шунингдек, текширувлар жараёнида ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган “QR код”ларни қайта-қайта ишлатиб, ноқонуний реализацияни амалга оширгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❗ Мазкур ҳолат нафақат истеъмолчилар хавфсизлиги, балки ички бозордаги қонунбузарликларга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади.