Трампнинг танқидга нисбатан аччиқ баёноти муҳокамаларга сабаб бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик журналист Такер Карлсонни Оқ уй раҳбарини Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашмасликдан огоҳлантирганидан сўнг, уни аҳмоқ деб атади.
«Илтимос, кимдир аҳмоқ Такер Карлсонга Эрон ядро қуролига эга эмаслигини тушунтириб беринг», деб ёзди у.
Куни кеча машҳур америкалик сиёсий шарҳловчи ва журналист Такер Карлсон Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннон билан подкастда Эрон билан эҳтимолий уруш Американинг дунёдаги таъсирининг қулашига ва Дональд Трамп президентлигининг амалда тугашига олиб келиши мумкинлигини айтди. Журналист АҚШнинг Яқин Шарқда кенг кўламли уруш олиб бориш қобилиятига ҳам шубҳа билдирди.