“Юксалиш” ҳаракати ичимлик суви лойиҳаларидаги муаммоларни фош қилди

“Юксалиш” ҳаракати ичимлик суви лойиҳаларидаги муаммоларни фош қилди

“Юксалиш” ҳаракати томонидан жамоатчилик назорати асосида ўтказилган мониторингда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан фойдаланишга топширилган деб эълон қилинган бир қатор ичимлик суви лойиҳалари амалда ишламаётгани аниқланди.

Жумладан, Деҳқонобод туманида сув қувури қурилган бўлса-да, аҳоли сувга уланмаган, Қарши ва Ғузорда тармоқлар ишламаяпти, Асакада эса сув ҳафтасига бор-йўғи икки кун бериляпти.

“Ўзсувтаъминот” бу танқидларга раддия билдириб, “Юксалиш”ни нотўғри ахборот тарқатишда, нохолисликда ва нопрофессионалликда айблаган.

Ҳаракат эса барча маълумотлар расмий манбалар ва жойлардаги жамоатчилик фикри асосида тўпланганини билдирмоқда.

“Юксалиш” кўплаб жойларда сув таъминоти мавжуд эмаслиги, аҳолининг норозилиги ва бу ҳолатларга изоҳ берилмаётганини қайд этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: