2 800 дан ортиқ автобус бекатида камчиликлар борлиги маълум бўлди

2 800 дан ортиқ автобус бекатида камчиликлар борлиги маълум бўлди

 

 

Рақобат қўмитаси мурожаатлар ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган шикоятлар асосида кўплаб автобус бекатларини ўрганди ва қатор камчиликларни аниқлади:

 

▪️ 286 та бекатда иссиқ-совуқдан ҳимояловчи тўсиқлар йўқ

▪️ 210 та бекатда савдо шохобчалари кутиш залларида жойлашган

▪️ 387 та бекатда ногиронлар учун пандуслар йўқ

▪️ 412 та бекатда ёритгичлар ўрнатилмаган

▪️ 156 та бекатда ном кўрсаткичи йўқ

▪️ 255 та бекатда йўналиш рақамлари кўрсатилмаган

 

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш учун Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига кўрсатма юборилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: