АҚШ урушга қўшилмоқчими?

Трамп АҚШнинг Эрондаги ядро объектларига ҳужум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги урушга қўшилиш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Axios манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларнинг айтишича, АҚШ ҳарбий кучлари Эроннинг ядро объектларига, жумладан Фордодаги ер остида жойлашган уран бойитиш заводига ҳужум қилиши мумкин.