Бекорларни бештасини айтибсиз!..

«Рақоса Дилноза ортиқовани эри обдон дўппослабди. Уни ўлар ҳолатида касалхонага келтиришибди. Ҳозир жонлантириш бўлимизда экан. Ўлсин, раққоса бўлмай.Ўзи ликкилдоғ эди-да. Яна ҳоким билан ҳалигидақа, ҳалигидақа эмиш…» Бу гапларнинг бари туҳмат, уйдирма. Атайлабдан раққосани ёмон отлиқ қилиш учун ўйлаб топилган миш-мишлар. Ўзбeкистонда хизмат кўрсатган артист “Лазги” балети раққосаси Дилноза Ортиқовада травма, калтакланиш билан боғлиқ бирорта ҳам аломат йўқ. У ҳамма (Худо сақласин) учраши мумкин бўлган касаллик «саратон» билан оғриган. У олдинига Урганчдаги касалхонада даволанган. Ҳозирда Тошкентга келтирилган. Ва муолажани шу ерда давом эттирмоқда.