Эрон валиаҳд шаҳзодаси Эрон халқига мурожаат қилди ва одамларни исёнга чақирди

«Оятуллоҳ Али Хоманаий худди қўрқиб кетган сичқондек ер остига яшириниб, вазият устидан назоратни йўқотмоқда. Бошланган иш орқага қайтарилмас», – деди Ризо Паҳлавий.
Бу даҳшатнинг барҳам топиши учун, дейди Паҳлавий, фақат бир нарса – умумий қўзғолон керак.
Ризо Паҳлавий — охирги Эрон шоҳининг ўғли. У тахтни отасидан кейин эгаллаши керак эди, бироқ у 1979 йил инқилобидан кейин қочиб кетган ва ҳозирда Эрон режимининг асосий танқидчиларидан бири ҳисобланади.