“ҚУЛ ВА ҚЎРҚОҚЛАР КИМДАН ТУҒИЛАДИ?”

Халқнинг маънавияти ва ғурур қанчалик тубанлашиб кетса, айни шу халқ ўзини бошқа халқлардан устунлигини исботлашга зўр беради.
***
Подшо мамлакатдаги энг оддий инсондан кўра ҳам қонун-қоидаларга қаттиқ риоя этиши лозим, чунки одамларда қонунга ҳурмат ва ҳадидан ошмасликни сингдирадиган бошқа йўл йўқ.
***
Аёлларни мудом асоратга солиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш руҳан қул ва қўрқоқ фарзандларни дунёга келишига сабаб бўлади.
***
Диний таълимот қанчалик бемаъни бўлса – билимсиз, маърифатсиз жоҳил кимсалар шунчалик кўп бу динга муккасидан кетишади, оқибатда уларнинг қалби ёвузлашиб, ўзлари мутаассибга айланишади.
Иван Антонович Ефремов, палеонтолог, файласуф, биология фанлари доктори.
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг.