Вулқон отилиши сабабли Бали оролида ўнлаб рейслар бекор қилинди — АFP

Вулқон отилиши сабабли Бали оролида ўнлаб рейслар бекор қилинди — АFP

Индонезиянинг Флорес оролида жойлашган Левотоби Лаки-Лаки вулқони ҳаракатга келди. Маҳаллий маъмурият ҳудудда хавф даражасини энг юқори поғонага кўтарди.

Бали оролидаги аэропорт операторининг АFP агентлигига берган маълумотига кўра, вулқондан отилаётган кул осмонда тобора кенгроқ ҳудудларга тарқалмоқда, шунинг учун 18 июн учун режалаштирилган рейслар кейинга қолдирилган.

Маълумотларга кўра, жами 32 та рейс бекор қилинган. Шунга қарамай, аэропорт фаолиятини давом эттирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: