АҚШ яқин кунларда Эронга зарба бериши мумкин — Bloomberg

АҚШ ҳукумати Эронга нисбатан ҳарбий зарба бериш имкониятини яқин кунларда кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўзининг ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Маълумотларга кўра, тайёргарлик жараёнига юқори лавозимли амалдорлар ва бир нечта федерал агентликлар жалб этилган. Ҳужум — дам олиш кунларида амалга оширилиши эҳтимоли бор.
“Ҳали аниқ қарор қабул қилинмади, аммо вазият кескин. Агар Эрон уранни бойитиш қувватларини қисқартиришга тайёрлигини намойиш этса, зарба кечиктирилиши мумкин”, — деб қайд этган агентлик манбалари.
Нима учун бу муҳим?
– Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги зиддият Исроил-Эрон можароси ортидан янада кучайди.
– АҚШ Эроннинг ядровий фаолиятини чеклаш учун босимни оширмоқда.
– Можаронинг кенгайиши минтақадаги барқарорликка жиддий таҳдид солиши мумкин.