Бугун — Жонкуяр шифокорлар қадри эсланадиган кун

19 июнь — Медицина ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам инсон саломатлиги учун фидокорона хизмат қилаётган барча шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар ва бошқа тиббиёт ходимларининг меҳнати эътироф этилади.
Улар куну тун демай, ҳар қандай ҳавф ва шароитда инсон ҳаёти учун курашмоқда. Айниқса, охирги йиллардаги синовли даврларда уларнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.