Россия Эронга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия Эронга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

“Агар Эрон томонидан қандайдир сўров бўлса, албатта, улар тез ва самарали кўриб чиқилади”, — деди Песков, Россия Эрон Ислом Республикасига ёрдам беришга тайёрми, деган саволга жавобан.

Унинг таъкидлашича, Россия инсонпарварлик ёрдами соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласини очиқ қолдиради ва керак бўлса, тезкор қўллаб-қувватлашга тайёр.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: