Россияда миллий мессенжер пайдо бўлади

Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазири Максут Шадаев ПХИФ-2025 доирасида маълум қилди.
Янги мессенжер VK Max қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
▪️Телеграм ва WeChatга ўхшаш, лекин қўшимча қулайликларга эга;
▪️Аудио ва видео қўнғироқлар амалга ошириш мумкин;
▪️4 Гбгача файллар узатиш мумкин;
▪️Бошқа компаниялар хизматлариинтеграция қилиниши мумкин, масалан, Вкусно и точка.
▪️“Госуслуги” билан интеграция қилинади;
▪️СПБ – Россия ичида бепул пул ўтказмалари хизмати билан интеграция қилинади;
Дастлабки маълумотларга кўра, янги мессенжер 1 сентябрдан Россияда сотувга чиқариладиган барча янги смартфонларга ўрнатилган бўлади.