Хонанда Шоира Отабекова Андижонга ЙТҲга учради

19 июнь куни Қўрғонтепа тумани «Хуробод» МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда, 45 ёшли Шоира Отабекова BYD Song Plus автомобилида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, транспорт воситаси техник шикастланган.
«Мен автоҳалокатга учрадим. Қарама-қарши йўналишга чиқиб, сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди буни ортида ким турганини», деб ёзган хонанда ўзининг Instagram саҳифасида.