Эрон ядро қуролини ишлаб чиқишда давом этиши мумкин

The New York Times нашрининг ёзишича, агар Қўшма Штатлар Эроннинг Фордодаги ер ости уран бойитиш объектига зарба берса ёки Исроил Эрон олий раҳбари Хоманаийни йўқ қилса, Теҳрон ядровий қурол яратишга киришиши мумкин.
NBC News хабарига кўра, Темир гумбаз ҳаво мудофааси тизимининг самарадорлиги сезиларли даражада камайган: сўнгги 24 соат ичида Эрон ракеталарининг атиги 65 фоизи тутиб олинди. Авваллари бу кўрсаткич 90 фоизгача бўлган.
Шунингдек, Қўшма Штатлар Эрон билан музокаралар ўтказишни сўраган, бироқ Теҳрон уларни рад этиб, Исроил зарбаларини ҳисобга олсак, бунинг иложи йўқлигини айтди, деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.